Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария апрель ойи охиридан бошлаб карантин чекловларини юмшатади
Швейцария ҳукумати 27 апрелдан бошлаб коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин чекловларини енгиллаштиришни бошлайди.
Хусусан, биринчи босқичда сартарошхоналар, хусусий клиникалар, гўзаллик ва массаж салонлари, хўжалик моллари, кўчатлар ва гуллар билан савдо қилувчи дўконлар мижозлар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш шарти билан очилади. Шифохоналарда жарроҳлик амалиётларини ўтказишга рухсат берилади, дейилади ҳукумат қарорида.
Агар эпидемиологик вазият яхшиланса, иккинчи босқичда 11 май кунидан бошлаб барча дўконлар ва ўрта мактаблар очилади.
Учинчи босқичда, 8 июндан бошлаб касб-ҳунар даргоҳлари ва олий ўқув юртларида таълим жараёни давом эттирилади. Шунингдек, музейлар, кутубхоналар, ҳайвонот боғлари очилади.
Швейцарияда коронавирус билан хасталанган биринчи бемор 25 февраль куни аниқланган эди. 28 февраль куни карантин чоралари эълон қилинди. Кейинчалик улар кучайтирилди. Ҳозирги вақтда 5 кишидан ортиқ гуруҳларга тўпланиш тақиқланган. Шунингдек, жамоат жойларида ижтимоий масофа камида 2 метр бўлиши талаб қилинган. Озиқ-овқат дўконларидан бошқа барча савдо шохобчалари ёпилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, 16 апрель ҳолатига Швейцарияда коронавирус юқтириб олганлар сони 26732тани, вафот этганлар сони 1017тани ташкил қилади. Бу эса ўртача ҳисобда Европадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Бироқ, сўнгги ҳафта давомида Швейцарияда касалланиш ва ўлим ҳолатлари миқдори пасаймоқда.
Мавзуга оид
08:55
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026