Трамп АҚШдаги чекловлар «босқичма-босқич» олиб ташланишини маълум қилди
Қарор штатлар губернаторлари томонидан қабул қилинади. Бироқ, чекловлар олиб ташланишидан олдин, улар янги касалланишлар сонининг камайишига эришиши керак
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, айрим штатлар расмийлари коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни, ҳар бир минтақадаги ўзига хос шароитдан келиб чиққан ҳолда, олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агар губернаторлар у ёки бу штатда муайян чекловларга риоя қилиниши керак, деб ҳисобласа, айнан шундай бўлади, деди Қўшма Штатлар президенти.
«Биз ҳамма нарсани бирдан очмаяпмиз, лекин буни босқичма-босқич амалга оширмоқдамиз», - дея президентнинг сўзларини келтирган агентлик.
Аввалроқ, CNN Трамп штатлар губернаторлари билан телефон орқали суҳбатлашгани ва қарорни улар қабул қилиши тўғрисида хабар берганини маълум қилганди. «Барчангиз кўп нарсага қодирсиз, баъзи ҳолатларда, жуда ҳам қудратлисиз. Ўзингиз қарор қабул қилишингиз керак», - дея губернаторларга мурожаат қилган давлат раҳбари.
Bloomberg хабарига кўра, пайшанба куни Трамп журналистларга расмийлар «мамлакатни қайта очаётгани» тўғрисида хабар берган. Оқ уйнинг билдиришича, чекловларни олиб ташлашдан аввал штатда икки ҳафта давомида янги аниқланган коронавирус ҳолатларининг пасайиши кузатилиши лозим. Агар шундан кейин касалланиш ҳолатларининг кўпайиши яна қайд этилса, баъзи чекловларни тиклаш керак, дея Вашингтоннинг таклифлари моҳиятини баён қилган агентлик.
Дастлаб мактаблар, барлар ва бошқа муассасалар ёпиқ бўлиши керак, ресторан ҳамда кинотеатрлар, агар улар ташриф буюрувчилар учун «ижтимоий масофа сақлашнинг аниқ чораларини» таъминлай олса, очилиши мумкин.
Пайшанба куни кечқурун S&P агентлиги 2020 йилда иқтисодий ривожланишнинг янги прогнозини эълон қилди. Агентлик бир неча сабабларга кўра, шу жумладан коронавирус эпидемияси туфайли ҳам турғунлик юз беришини кутмоқда. Қўшма Штатларда ЯИМ минус 5,3 фоизга пасайиши мумкин.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024