Британия коронавирусга қарши вакцинани тезкор ишлаб чиқара бошлайди
Буюк Британия кейинги ҳафтада коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Sky News хабарига кўра, вакцина клиник тадқиқотлардан тўлиқ ўтмаган бўлса ҳам, барибир тезкор равишда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Оксфорднинг Женнер институти директори Адриан Ҳилл хабар берган.
Олимнинг сўзларига кўра, сентябрь ойига қадар 1 миллион доза вакцина ишлаб чиқаришга улгуриш учун шундай қарорга келинган. Агар самарадорлиги тасдиқланса, ундан зудлик билан фойдаланилади. Ҳилл тахминига кўра, янги вакцинанинг муваффақиятли чиқиш эҳтимоли 80 фоиз атрофида.
Вакцина коронавирус генетик кодининг бир қисми қўшилган шимпанзе вируси асосида ишлаб чиқарилади. Буюк Британия ҳукумати уни ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш ишлари учун 2,7 млн доллар ажратган. Уни ишлаб чиқаришга маҳаллий корхоналар, шунингдек, Европа, Ҳиндистон ва Хитойдаги жами 7та корхона жалб қилинган.
Параллель равишда олимлар вакцинани одамларда синаб кўришни ҳам бошлайдилар. Бунинг учун кўнгиллилар ёлланиши эълон қилинган.
Айни пайтда АҚШ ҳам коронавирусга қарши вакцинани инсонларда синашни бошлаб юборди. Шунингдек, Туркия шундай вакцинани ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказди.
Аввалроқ, коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва одамларни оммавий равишда эмлашни йўлга қўйиш учун 1,5 йил вақт кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
14:58 / 03.11.2024
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: Британияга қочган совет майори
09:36 / 03.11.2024
Jaguar Британияда автомобил сотишни тўхтатди
17:48 / 01.11.2024