Ўзбекистон | 08:08 / 18.04.2020
4284
2 дақиқада ўқилади

Профилактика тадбирлари давомида болаларни МТТга қабул қилиш учун навбатга қўйиш амалга оширилмайди

МТТ фаолияти ва болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш хизмати қайта бошланишининг санаси ҳақида кейинроқ хабар қилиниши айтилган

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 16 мартдан эътиборан ва профилактика тадбирлари давомида болаларни МТТга қабул қилиш учун навбатга қўйиш амалга оширилмайди. 

Билдирилишича, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги  ҳамда UZINFOCOM ташкилотига 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул  қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантирмаслик ва қабул қилишни тўхтатиш юзасидан хат жўнатилган. 

“Мазкур қарор коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда амалда бўлган профилактика чоралари давомида тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Шунингдек, барча МТТ ва “Ягона дарча” Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўхтатилди. Шу боис, фуқаролар юқоридаги чоралар амал қилиши тўхтагунча МТТга йўлланма ололмайди ёки улардан фойдалана олмайди”, - дейилади вазирлик хабарида. 

МТТ фаолияти ва болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш хизмати қайта бошланишининг санаси ҳақида кейинроқ хабар қилиниши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид