Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди
Японияда Ўзбекистоннинг бир нафар фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасанов маълумот берган.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котибининг ёзишича, ассоциация вакили алоқага чиқиб, фуқаро, талаба йигитнинг умумий ҳолати яхши экани ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. 17 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 56тага ошди.
Шу вақтгача 156 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026