Жамият | 18:41 / 19.04.2020
3366
1 дақиқада ўқилади

МИБ: ота фарзанди учун 110 млн сўм алимент тўлаб берди

Ота ўз хоҳишига кўра, алимент пулларини фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўлиқ тўлаш ташаббуси билан чиқди.

Фото: KUN.UZ

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг буйруғига асосан, қарздор И.Э.дан ундирувчи М.С. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ҳар ойда 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. 

Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 130-моддасига ҳамда 06.10.2018 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарори ижроси юзасидан қарздор билан профилактик суҳбат ўтказилганда алиментчи ота ўз хоҳишига кўра, алимент пулларини фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўлиқ тўлаш ташаббуси билан чиқди.
Жорий йилнинг 16 апрель куни "алиментчи ота" фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар жами 110 млн. 635 минг сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.

Мавзуга оид