Нью-Йоркда коронавирусдан ўлимлар сони камайиб бормоқда
Нью-Йорк мэри Эндрю Куомо штатда 17 апрель куни коронавирус сабаб ҳалок бўлганлар сони 540 нафарни ташкил қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Куомо твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Ҳамон кунига 2 минг атрофида беморни касалхонага ётқизяпмиз. Кеча 540 фуқаромиз ҳалок бўлди. Бу катта йўқотиш. Ижтимоий масофа жонингизга теккан вақтда мана шу йўқотганларимизни ўйланг», деб ёзди Нью-Йорк мэри шахсий микроблогида.
Куомонинг айтганлари Нью-Йоркда коронавирусдан ҳалок бўлаётганлар сони камайиб бораётганини кўрсатади. 13 апрель куни Нью-Йоркда ҳалок бўлганлар сони 778 кишини ташкил қилганди. Шундан кейин кўрсаткичлар пасайиб борди: 14 апрелда 752 киши, 15 апрелда 606 киши, 16 апрелда 630 киши, 17 апрелда 540 киши. Охирги 5 кунда фақат 16 апрель куни ўлимлар сони ошди, аммо 17 апрелда кескин пасайиш кузатилди.
Маълумот учун, АҚШда ҳозиргача касалланганлар сони 717 мингга яқинлашди. Ҳалок бўлганлар сони эса 33 мингдан ошди. Нью-Йоркнинг ўзида 222 мингдан кўпроқ одам коронавирус юқтирган ва 15 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023