Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020–2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди — Ҳукумат қарори
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қарор билан 2020–2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги Низом, 2020–2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ускуналар, анжомлар, инвентарь ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш дастури, агентлик ҳузуридаги васийлик кенгаши таркиби тасдиқланган.
Тасдиқланган концепцияга кўра, ижод мактаблари ўқувчиларининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат бўлади:
- Ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара 50 та асарларини ўқиши;
- Бир йилда камида 50 та шеър ёд олиши;
- Ўзбек ва дунё кинематографиясининг 100 та энг яхши намунасини томоша қилиши;
- Ўзбек ва дунё тасвирий санъатининг 100 та энг етук асари билан танишиши;
- Ўзбек ва дунё мумтоз мусиқасининг 100 та энг мукаммал асарини тинглаши зарур.
Мавзуга оид
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025