Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий зўравонликдан жабр кўрган 14 нафар аёл Реабилитация марказларига жойлаштирилди
Уларга керакли ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда
Фото: Shutterstock
Жорий йил 20 апрель ҳолатига кўра, оилавий зўравонликдан жабр кўрган 14 нафар аёл фарзандлари билан Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидаги Реабилитация ва мослаштириш марказларига жойлаштирилди. Уларга керакли ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Олий Мажлис Сенат ахборот хизматининг ёзишича, оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳудудлардаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ва бўлимлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, прокуратура органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан изчил ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
“Муаммоларнинг ҳал қилиниши борасида олиб бориладиган ишлар эса Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг доимий назоратида бўлади”, - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, республикадаги барча марказлар бугунги коронавирус пандемияси шароитида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда “ўзини ўзи яккалаш” тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
17:40 / 25.04.2026
Самарқандда васий аёл қизалоқларга зўравонлик қилди
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
16:19 / 10.04.2026