Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсионерларнинг банк картасига SMS-хабарнома хизмати ҳам фаоллаштириб берилади
Халқ банки ходимлари пенсионерларга банк карталарини тарқатаётган вақтда, SMS-хабарнома хизмати ҳам фаоллаштириб берилади.
Бу ҳақда Марказий банк департамент директори ўринбосари Акмал Назаров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Ҳозир пенсия тўловларини банк карталари орқали тўланишига босқичма-босқич ўтиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунда карантин талаблари ва пенсионерларнинг имкониятларини ҳисобга олишга эътибор қаратилмоқда.
Шунинг учун Халқ банкининг масъул ходимлари томонидан банк карталари уларнинг эгаларига яшаш манзиллари бўйича етказиб берилган вақтда смс-хабарнома хизмати ҳам фаоллаштириб берилади», – деди Назаров 22 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда.
Марказий банк расмийсининг айтишича, бу жараёнда фуқародан фақат ўша ернинг ўзида ариза ёзиб бериш талаб этилади. Банк ходимларининг банк карталарини етказиш ва смс-хабарнома хизматини ёқиш хизматларини бажаришда санитар қоидаларига тўлиқ риоя этишлари қатъий назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 14 апрелдаги қарори билан, май ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар тўлиқлигича пластик карталарга ўтказилади.
Пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича банк пластик карталари орқали амалга ошириш тартиби қуйидаги муддатларда йўлга қўйилади:
- 2020 йилнинг май ойидан – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун;
- 2020 йилнинг июнь ойидан – республиканинг барча ҳудудларидаги фуқаролар учун.
Пластик карталар пенсионерларга бепул очиб берилади ва уларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўлов ундирмайди.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
16:11 / 16.06.2026