Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда карантин ўтишини ғорда кутган сайёҳлар қутқарилди
Ҳиндистонда пули қолмагани сабабли коронавирус эпидемияси ўтишини ғорда кутишига тўғри келган сайёҳлар аниқланиб, карантин ўташга жўнатилди.
Фото: Твиттер
Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Турли давлатлардан бўлган 4 эркак ва 2 аёл март охирида, мамлакат карантинга ёпилганда Ҳиндистон шимолида жойлашган Ришикешдаги ғорга кўчиб ўтган. Улар буни пуллари тугагани ва шу сабабли меҳмонхоналарда бошқа қола олмаганлари билан тушунтиришган.
Сайёҳлар полиция томонидан аниқланиб, бўлимга етказилган. “Улар ўтинда овқат тайёрлашган, яқин орадан оқиб ўтган Ганг дарёси сувидан фойдаланишган”, деб маълум қилган полиция нозири Ражендра Сингх Катайт.
Аниқланишича, сайёҳлар Ҳиндистонга Украина, АҚШ, Туркия, Франция ва Непалдан 2019 йил охирларида келишган. Улар Ҳимолой тоғлари этагида жойлашган ва сайёҳлар орасида оммалашган Ришикеш шаҳридаги меҳмонхоналарда яшашган. Бироқ пуллари тугагач, ғорга йўл олиб, у ерда 25 кун давомида кун кечиришган.
Хорижликларда коронавирус аломатлари бўлмаганига қарамай, улар карантин марказига 14 кунга юборилган.
Мавзуга оид
08:35
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026