Ўзбекистон | 08:57 / 24.04.2020
5084
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳаси амалга оширилади

Халқаро тараққиёт ассоциацияси, таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ва натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти иштирокидаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро тараққиёт ассоциацияси, таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ва натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти иштирокидаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) ўртасида 2019 йил 19 июлда қоплаш муддати 2049 йилгача ва беш йиллик имтиёзли давр билан қиймати 59,5 млн. АҚШ доллари бўлган “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш тўғрисидаги келишув имзоланган;

Ўзбекистон Республикаси ва ХТА (Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти (ТГҲТ) грант агенти сифатида) ўртасида 2019 йил 19 июлда қиймати 9,50 млн. АҚШ доллари бўлган грант битими имзоланган;

Ўзбекистон Республикаси ва ХТА (Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти (НАЁГҲТ) грант бошқарувчиси сифатида) ўртасида 2019 йил 19 июлда қиймати 4,85 млн. АҚШ доллари бўлган грант битими имзоланган;

лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг улуши эквивалентда 26,72 млн. АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари эквивалентда 16,90 млн. АҚШ долларини ташкил этади;

лойиҳанинг умумий қиймати 100,57 млн. АҚШ долларини ташкил этади;

лойиҳани амалга ошириш муддати 2020-2024 йилларни ташкил этади.

Белгилаб қўйилишича:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ХТА кредити, ТГҲТ ва НАЁГҲТ грантларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида бажариладиган ишлар ва хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун лойиҳани амалга ошириш даврида ижро этувчи агентлик ҳузурида ХТА кредити ҳисобидан молиялаштириладиган, зиммасига ХТА талабларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, кредит маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобини юритиш вазифаси юкланадиган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилган;

Ижро этувчи агентлик Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи штат бирликларини белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишиши лозим;

ХТА кредитини қайтариш ҳамда кредит бўйича тўлаш воситачилик ҳақи ва бошқа сарф-харажатлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Қуйидагилар:

“Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича асосий техник-иқтисодий параметрлар;

“Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича Халқаро тараққиёт ассоциациясининг кредитини қайтариш ва комиссия тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш ишлари мувофиқлаштирилишини, шунингдек, амалга ошириш жараёнини кўриб чиқилишини таъминлайди, зарурат бўлганда лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид