Ўзбекистон | 00:17 / 24.04.2020
7649
1 дақиқада ўқилади

«ShoxMed» хусусий клиникасининг фақат битта филиали карантинга ёпилгани маълум қилинди

Фото: Clinics.uz

23 апрель куни Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда Тошкентдаги «Шохмед» хусусий клиникаси ҳам карантинга ёпилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Нурмат Отабековнинг аниқлик киритишича, бир нечта филиаллардан иборат «Шохмед» клиникасининг Яккасарой туман, Кичик халқа йўли 70 А (мўлжал – Аэропорт) филиалига карантинда ўтириши лозим бўлган шахс ташриф буюргани сабабли клиниканинг 22 киши фаолият юритадиган мазкур филиали карантинга ёпилган.

Қолган филиаллар (Ойбек кўчасидаги «Shox Med Center» ва Чилонзор тумани, Мақсуд Шайхзода кўчасидаги «Здоровая семья» филиаллари) фаолиятини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид