Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорния ва Сингапур соҳиллари яқинида аномал кўп сонда танкерлар тўпланди
АҚШнинг Калифорния штати ва Сингапур соҳиллари яқинида ўнлаб нефть танкерлари океанда лангар ташлади. Таъкидланишича, Лонг-Бич порти яқинида бундай танкерлардан 27 таси, Сингапур яқинида эса камида 60 таси қайд қилинган.
Айни вақтда Калифорнияда диспетчерлар ва ҳарбийлар бундай “ноёб” вазият ортидан кузатув олиб бориб, қолган кемалар ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашмоқда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, нефть трейдерлари март-апрелда анча арзонлашиб кетган нефтни қуруқликдаги омборлар тўлиб-тошгани сабабли танкерларда сақлашларига тўғри келмоқда. Улар коронавирус устидан ғалаба қозонилгач, нефть нархи яна кўтарилиши ва вазиятдан фойда билан чиқишга умид қилишмоқда.
Таъкидланишича, шунга ўхшаш вазият Мальта ва Жанубий Африка соҳиллари яқинида ҳам кузатилмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:40 / 31.03.2026
Дубай яқинида Кувайт нефт танкерига ҳужум қилинди
08:17 / 20.03.2026