ЖССТ коронавирус сабабли киритилган чеклов чораларини босқичма-босқич олиб ташлашга чақирди
ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райаннинг сўзларига кўра, вазиятни мунтазам равишда назорат қилиш зарур.
Коронавирус сабабли турли мамлакатларда киритилган чеклов чоралари босқичма-босқич бекор қилиниши зарур. Бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан маълум қилди.
"Чекловлар аста-секинлик билан бекор қилиниши ва пухта режалаштирилиш шарт, вазиятни мунтазам назорат қилиниши зарур. Агарда мамлакатлар чекловларни дарҳол олиб ташласа, қайтадан чеклов киритишларига тўғри келиши мумкин", деди у.
ЖССТ Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Осиёнинг айрим давлатларидаги коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазиятдан ташвишда.
Аввалроқ ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейсус коронавирус пандемияси ҳали-бери тугамаслигини айтганди.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошган, вафот этганлар сони эса қарийб 209 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024