Марказий банк прописка ўзгаргани сабабли тўланмаган пенсияни қандай олиш мумкинлигини тушунтирди
Марказий банк прописка ўзгаргани сабабли пенсия олувчига тўланмаган пенсия қандай тартибда олинишини тушунтирди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Низомнинг 170-бандига асосан, пенсия олувчи шахс Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.
Пенсия олувчи шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланиши лозим.
Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчи шахснинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилиши, бунда пенсияни тўлаш унинг олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб, бироқ у ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилиши керак.
172-бандга асосан, кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсия олинмаганда Пенсия тайинлаш тўхтатилиши, пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийси Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланиши белгиланган.
Шу сабабли, яшаш манзил ўзгарганлиги муносабати билан дастлаб, Пенсия жамғармасининг аввалги бўлимига мурожаат қилган ҳолда пенсия тўловини Пенсия жамғармасининг янги бўлимига ўтказиш зарур.
Сўнгра, Пенсия жамғармасининг янги бўлимига ариза билан мурожаат қилган ҳолда олдинги ойлар учун олмаган пенсияни келгуси ой учун тайёрланадиган тўлов қайдномасига киритиш лозим бўлади.
Пенсия тайинлаш ва ҳисоблаш масалалари бевосита Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқилади.
Халқ банки сайёр кассалари орқали фақатгина Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган тўлов қайдномаларига асосан пенсия тўловлари фуқароларга етказиб берилади.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024