Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга тезюрар юк поездлари қатновини йўлга қўйди
Эндиликда юклар Тошкентдан “Ҳайратон” станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Афғонистоннинг “Ҳайратон” станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб, ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар мазкур поездга бириктирилади.
“Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар Тошкентдан “Ҳайратон” станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Билдирилишича, мазкур поезд ҳафтасига 3 маротаба қатнайди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026