ЖССТда коронавирус сабабли киритилган глобал фавқулодда вазият кучда қолиши айтилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолда киритилган глобал фавқулодда вазият режимини кучда қолдирди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевадаги брифингда маълум қилди.
“Пандемия соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлигича қолади”, деб айтган Гебрейесус ЖССТнинг фавқулодда вазият бўйича қўмитасининг 30 апрелда ўтган йиғилиши якунларига кўра.
Бош директорнинг таъкидлашича, пандемия ўзидан ҳали ҳам жаҳон даражасидаги фавқулодда вазиятни акс эттириши борасидаги хулоса 18 эксперт ва 13 маслаҳатчидан иборат қўмита йиғилишида бир овоздан чиқарилган. “Биз ЖССТ қўмитаси томонидан коронавирусга қарши глобал жавоб беришда ЖССТнинг давлатлар ва шериклар билан ҳамкорликда етакчи ва мувофиқлаштирувчи роли давом этиши кераклигига билдирган ишончини қадрлаймиз”, деб айтган Гебрейесус.
Қўмита берган тавсиялар орасида пандемия олдида ожиз бўлган давлатларга ёрдам беришни давом эттириш, коронавирусга қарши курашдаги тажрибани тўплаш бўйича механизмни яратиш, тиббий ходимларни ҳимоя воситалари билан адолатли таъминлаш бўйича ишни давом эттириш, коронавирусни даволаш, эпидемиология ва вакцинация соҳасидаги жаҳон эспертлар ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш кабилар бор.
ЖССТ раҳбари қўмитанинг кейинги йиғилишини 90 кундан кейин ёки “зарурат бўлса, олдинроқ” чақиртирмоқчи. Қўмитанинг аввалги йиғилиши Женевада 30 январда бўлиб ўтганди. Унинг тавсияларига кўра Гебрейесус коронавирус авж олишини халқаро даражадаги фавқулодда вазият деб эълон қилганди.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024