Россия қурилиш вазири ва унинг ўринбосарида коронавирус аниқланди
Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус инфекцияси аниқланганди.
Россия қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазири Владимир Якушев SARS-CoV-2 коронавирус инфекцияси билан зарарланди, деб хабар берди вазирлик Telegram-канали.
«Россия қурилиш вазирлиги раҳбари Владимир Якушев касалхонага ётишга қарор қилди. Вазир ва унинг ўринбосарларидан бири Дмитрий Волковда коронавирус ташхиси тасдиқланди», — дейилади хабарда.
«Шаҳар касалхоналаридан бирида даволанаман. Алоқада бўламан», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради канал.
Якушевнинг вазифасини вақтинча Никита Стасишин бажариб туради.
Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус инфекцияси аниқланганди.
«Ҳозиргина мен коронавирус инфекциясини аниқлаш учун топширган тестларим мусбат натижа бергани маълум бўлди. Шу сабабли «Роспотребнадзор» талабларига кўра ҳамкасбларимнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мен ўз-ўзимни изоляция қилиш қоидаларига, врачларнинг кўрсатмаларига амал қилишим керак», деган бош вазир.
Мишустиннинг вазифасини вақтинча унинг ўринбосари Андрей Белоусов бажариб туриши тўғрисида фармон имзоланди.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 114,5 мингдан ошиб кетди, 1100дан ортиқ киши вафот этди.
Мавзуга оид
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
18:54 / 28.09.2024