Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Каспий денгизида фуқароси ҳалок бўлганлиги сабабли Қозоғистонга нота йўллади
Каспий денгизида Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати томонидан Озарбойжон фуқароларини қўлга олиш пайтида улардан бири ҳалок бўлган ва икки нафари тан жароҳати олган.
Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги Каспий денгизида содир бўлган ҳодисада мамлакатнинг бир фуқароси ўлдирилгани ва икки нафари жароҳатлангани боис Қозоғистон элчисига нота топширди. Бу ҳақда Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2 май куни Қозоғистоннинг Бокудаги элчиси Сержан Абдикаримов Озарбойжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов томонидан ТИВга чақиртирилган.
Учрашув давомида Озарбойжон томони Каспий денгизида Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати томонидан Озарбойжон фуқароларини қўлга олиш пайтида улардан бири ҳалок бўлгани ва икки нафари тан жароҳати олганлиги сабабли ташвиш билдирган ҳамда элчига бу ҳақда тегишли нота топширилган.
Халафов ўточар қуролдан фойдаланиш натижасида инсоннинг ҳалок бўлиши "икки мамлакат чегара хизматлари ўртасида Озарбойжон ва Қозоғистон орасидаги дўстлик ва биродарлик руҳидаги ҳамкорлик механизмига мос келмаслиги"ни таъкидлаган.
У Қозоғистон томонидан ушбу ҳодиса тафсилотларини ҳар томонлама ўрганиш ва суриштирув натижаларидан хабардор қилишни ҳамда марҳумнинг жасадини тезроқ топширишни сўраган.
Ўз навбатида Абдикаримов воқеадан чуқур таассуфда эканини билдирган.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026