Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекинвест» суғурта компанияси «Саховат ва кўмак» фондига 100 млн сўм ўтказди
Бугунги кундаги коронавирус пандемиясига қарши кураш йўлидаги умумий бирдамлик даврида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси «Саховат ва кўмак» фондига кам таъминланган оилаларга, боқувчисиз қарияларга, ногирон ва ишсиз шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори‑дармонлар, гигиена воситалари харид қилиш учун 100 млн сўм миқдорида маблағ ўтказиб берди.

Шу билан бирга, компания ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг «Халқлар дўстлиги» маҳалласида истиқомат қилувчи имконияти чекланган инсонларга, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тўпламларини етказиб бериш билан ёрдам кўрсатилди. Айнан шундай ишлар «Ўзбекинвест» компаниясининг Ўзбекистон Республикаси бошқа ҳудудларидаги бўлинмалари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати
Мавзуга оид
10:00 / 19.06.2026
«Ўзбекинвест» ТХИФ-2026 доирасида инвестицияларни суғуртавий қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда ва кенгайтирмоқда
10:00 / 09.06.2026
«Ўзбекинвест» Швейцария суғурта бозорининг етакчи компаниялари билан глобал ҳамкорликни ривожлантирмоқда
10:00 / 21.05.2026
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ҳудудий филиаллари раҳбарлари Хитойда малака оширди
10:00 / 23.04.2026