Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудуд. Қайси вилоятлар қайси тоифага киритилгани маълум қилинди
Тошкент шаҳри карантин бўйича янги тартибга кўра иккинчи тоифадаги - «сариқ» ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборотида маълум қилинган.
Ўзбекистонда Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма-босқич бекор қилиб борилади.
Унга кўра, биринчи – «қизил» тоифадаги ҳудуд – сўнгги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар - Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари. Бунда «қизил» ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.
Иккинчи – «сариқ» тоифадаги ҳудуд – сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган беморлар мавжуд бўлган ҳудудлар - Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри. «Сариқ» ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.
Учинчи – «яшил» тоифадаги ҳудуд – коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар - Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:38 / 26.05.2026