Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобилни олиб қочган шахслар ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 3 май куни соат 09:59да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Юнусобод тумани, М.Қушбеги кўчасидаги уйда яшовчи Р.Д.га тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинаси Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасида жойлашган банк олдидан икки номаълум шахс томонидан олиб қочилган.
ИИВ ППХ ва ЖТСББ ахборот хизмати хабарига кўра, пойтахт ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси, 1-батальон, 1-отряд ходимлари хизмат фаолиятлари давомида соат 10:42да “Тўсиб ушлаш” режасига асосан берилган “Матиз” русумли автомашинани Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси 1-уй олдидан ҳаракатланиб кетаётганини кўриб, ҳайдовчини тўхтатишга уринишган.
Бироқ, ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган вақтда ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу автоуловни олиб қочаётган шахслар ушланиб, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб борилган. Уларнинг шахси текширилганда, улар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Г.В. ва Ф.Е. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
16:28 / 13.06.2026