Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов ва Муҳаммад Жавод Зариф ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
ТИВ раҳбарлари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик суръатларини ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
2020 йилнинг 7 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат аввалида томонлар 6 май куни икки мамлакат раҳбарлари ўртасида жуда самарали ҳамда очиқлик ва яхши қўшничилик руҳида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотни юқори баҳоладилар.
ТИВ раҳбарлари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик суръатларини ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги ҳолат, халқаро ҳамжамиятнинг мазкур мамлакатдаги можарони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Вазирлар халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
10:10 / 13.07.2026
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
17:48 / 12.07.2026
Эрон атрофидаги вазият: АҚШ янги зарбалар йўллади, Ҳўрмуз бўғози яна ёпилди
22:16 / 10.07.2026