Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова конституцион суди Россиянинг 200 млн евролик кредит бериши тўғрисидаги келишувни бекор қилди
Қайд этилишича, Молдовага ушбу кредит тақдим этилиши тўғрисидаги келишув 17 апрелда имзоланган, 23 апрелда парламент томонидан ратификация қилинган.
Россия томонидан Молдовага 200 млн евро миқдорида кредит тақдим этилиши тўғрисидаги келишув Молдова конституциясига зид деб топилди. Мамлакат конституцион суди ана шундай қарор чиқарди.
Конституцион суд ушбу қарор билан “Россия кредити” билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ҳам конституцияга зид деб топди.
Булар ҳукуматнинг кредит тақдим этилиши бўйича Россия билан музокараларни бошлаш тўғрисидаги қарори, 200 млн евро миқдорида кредит тақдим этилиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш ҳақидаги ҳукумат қарори ва парламент қонунларидир.
Қайд этилишича, Молдовага ушбу кредит тақдим этилиши тўғрисидаги келишув 17 апрелда имзоланган, 23 апрелда парламент томонидан ратификация қилинган.
Конституцион суд қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга кириши ва якуний ҳисобланиши, қайта кўриб чиқилмаслиги белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
21:15
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55