Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида карантинга риоя қилинишини назорат қилувчи махсус бўлинма ташкил этилди
Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши киритилган чекловларнинг бажарилишини назорат қилувчи махсус бўлинма ташкил этишга кўрсатма берди.
Бу ҳақда Саудия янгиликлар агентлиги маълум қилди.
“Полиция каратин чоралари бажарилиши ортидан кузатади ва 5 кишидан кўпроқ бўлиб йиғилишларга қаршилик килади. Жамоат жойлари ва хусусий жойларда, жумладан уй ва дўконларда бир оиланинг аъзоларидан кўпроқ таркибда учрашиш тақиқланади, қоидабузарлар 100 минг риёлгача (27 минг доллар) миқдорда жаримага тортилади”, дейилган хабарда.
Саудия Арабистонида коронавирусга чалинишлар сони жадал кўпайиб бормоқда ва бу борада араб давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичга эга. Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 1793 нафарга кўпайгач, 33,7 мингдан ошиб кетди. Коронавирусдан вафот этганлар сони 219 нафарни, ундан соғайиб кетганлар сони 7798 нафарни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Саудия ҳукумати карантин чораларига амал қилинмаса, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ошиши ва соғлиқни сақлаш тизими касаллар оқимини эплолмай қолишидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
10:17 / 25.12.2025
Саудиянинг янги рақамли платформаси Ўзбекистонда ҳам татбиқ этилиши мумкин
09:46 / 25.12.2025
Ўзбекистон–Саудия: Ҳаж ва Умра мавсумида виза бўйича ҳамкорлик кучайтирилади
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
21:16 / 18.12.2025