Жаҳон | 15:48 / 09.05.2020
8904
2 дақиқада ўқилади

Грузия Киевдаги элчиси нима учун чақиртириб олинганига изоҳ берди

7 май куни Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина президенти ҳузуридаги миллий ислоҳотлар кенгаши таркибига кирувчи ислоҳотлар бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

Фото: ТАСС

Грузия икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни саргузаштталаб сиёсатчилардан ҳимоя қилиш учун Киевдаги элчисини чақиртириб олди, деди Грузия бош вазири Георгий Гахария.

"Биз элчини ўзаро муносабатларимизни саргузаштталаблардан қандай ҳимоя қилиш борасида маслаҳатлашиш учун чақириб олдик. Тушунарсиз мақсад ва худбинлиги билан муносабатларимизга путур етказаётган саргузаштталаб сиёсатчилардан украин халқи билан стратегик ва қардошлик алоқаларимизни қандай ҳимоялашни маслаҳатлашиш учун", - деди Гахария.

У Украина билан стратегик муносабатларга ҳеч нарса хавф солмаётганини айтди.

"Масъулиятсиз сиёсатчилар сабабли мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва қардошликни савол остига қўймаймиз", - деди у.

7 май куни Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина президенти ҳузуридаги миллий ислоҳотлар кенгаши таркибига кирувчи ислоҳотлар бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг тегишли фармони эълон қилинди.

Саакашвилининг Украинада ислоҳотлар бўйича ижроия қўмита раҳбари этиб тайинланиши расмий Тбилисининг норозилигига сабаб бўлди.

Шу сабабли Грузиянинг Киевдаги элчиси  Теймураз Шарашенизде ортга чақиртирилди.

Владимир Зеленский Саакашвилига 2019 йилда Украина фуқаролигини қайтарганди. Унинг фуқаролиги 2017 йилда собиқ президент Петро Порошенко томонидан бекор қилинган.

Мавзуга оид