Самарқанд ва Тошкентда беморларнинг навбатдаги гуруҳларига жавоб берилди
Самарқанд вилоятида ва Тошкент шаҳрида жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Энди мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг жами сони 1870 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Самарқанд вилоятида 10 беморга (4 нафари Тойлоқ туманидан, 2 нафари Самарқанд шаҳри ва Оқдарё туманидан, Жомбой ва Пайариқ туманидан 1 нафардан) жавоб берилган бўлиб, 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Грузиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг энг ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 70 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 80 нафарга етди.
Шунингдек, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши шу йил туғилган чақалоқ.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 78 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 561 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 575 нафарга етди.
Сўнгги кунларда қайд этилаётган ҳолатлар хориждан келувчилар билан боғлиқ. Хусусан, бугун аниқланган 62 бемордан 53 нафари хориждан келгач карантинга жойлаштирилган фуқаролардир.
- Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1870 нафарни ташкил этмоқда.
- 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2411 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024