Испаниялик 113 ёшли аёл коронавирусдан соғайди
Испаниянинг энг кекса аёли, 113 ёшли Мария Браниас коронавирусдан соғайиб кетди.
Бу ҳақда унинг яқинлари твиттерда маълум қилишди.
Таъкидланишича, момо охирги 20 йил давомида Жирона провинциясидаги қариялар уйида яшаб келади. Апрелда унда коронавирус аломатлари пайдо бўлган. Касаллик енгил ўтган. Май бошида эса шифокорлар аёлнинг соғайиб кетганини тасдиқлашган.
Аёл касаллиги вақтида ўз хонасида изоляцияда қолган ва мунтазам равишда оила аъзолари билан телефон орқали мулоқот қилиб турган.
Аммо бахтга қарши, аёл яшаган қариялар уйида бир неча киши коронавирусдан вафот этган.
Браниас 2019 йилдан бери Испаниянинг энг кекса аёли ҳисобланади. У 1907 йилда АҚШнинг Сан-Франсиско шаҳрида испан муҳожирлари оиласида дунёга келган. Маълум вақтдан кейин унинг оиласи Испанияга қайтган. 1937 йилда аёл шифокорга турмушга чиққан. Ҳозирда унинг 3 фарзанди, 11 набираси ва 13 абираси бор. Мария ўзининг узун ҳаёти давомида 1918 йилдаги қирғинбарот “испан гриппи” ва 1936-1939 йиллардаги фуқаролик урушини бошдан ўтказган.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024