Жамият | 13:00 / 12.05.2020
6787
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекинвест» NEXIA 3 автомобилини «Ўзбекинвестдан cуюнчи» акцияси ғолибига тақдим этди

22 март куни «Ёшлар» телеканалида «Ўзбекинвестдан cуюнчи» кенг қамровли акциясининг ғолиблари аниқланиб, жонли эфирда Nexia 3 автомобили ҳамда телевизор, кондиционер ва музлатгич каби жами 24 та қимматбаҳо ютуқлар ғолиблари аниқланди.

Ютуқли акция якунига кўра Андижон вилояти, Избоскан туманидан Каналов Муҳаммад Фахриддинович асосий ютуқ ғолиби бўлди. Чекланган карантин режими муносабати билан акциянинг асосий ютуғи ҳисобланган Nexia 3 автомобили «Ўзбекинвест» компанияси томонидан жорий йилнинг 7 май куни тақдим этилди.

«Ўғлим «Ўзбекинвестдан суюнчи» акциясининг ғолиби бўлганди. Бугун мен анчадан бери кутилаётган ушбу совғани олишга келдим. Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда карантин режими амал қиляпти ва ҳозир биз учун умрбод ёдда қоладиган ижобий ҳиссиётларга эга бўлиш муҳим. Мен шу қувончим ва ҳиссиётларимни барчангизга улашмоқчиман! Сизнинг раҳбариятингизга ва бутун компаниянингизга шундай осон бўлмаган пайтда ташкил этилган бу байрам учун раҳмат. Омад ҳаммага, ҳар доим ва ҳар жойда ҳамроҳ бўлсин!»  

«Ўзбекинвест» компанияси мижозлари нафақат ўз мулкларининг ишончли ҳимоясига, балки қимматбаҳо совғалар ютиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

«Ёшлар» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилган ютуқли акцияни қуйида томоша қилиш мумкин.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид