Спорт | 00:48 / 12.05.2020
5494
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик шахматчилар онлайн тарзда ўтган Миллатлар кубогида ғолиб бўлишди

Хитой терма жамоаси онлайн режимида ўтган Миллатлар кубоги мусобақасида ғалаба қозонди. Суперфиналда хитойлик шахматчилар АҚШ терма жамоасини мағлуб этишди. 

Фото: Twitter /FIDE_chess

Финалда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилишган бўлса-да, бироқ айланма усулда ўтказилган мусобақада кўпроқ очко тўплаган Хитой ғолиб деб топилган.

Хитой терма жамоаси учун Дин Лижэн, Ван Хао, Вэй И, Юй Янъи, Хоу Ифан ва Цзюй Вэньцзюнь, АҚШ терма жамоаси учун Хикару Накамура, Фабиано Каруана, Леньер Домингес Перес, Уэсли Со, Ирина Круш ва Анна Затонских иштирок этган.

Мусобақаларнинг 1-босқичида Хитой 17 очко билан етакчилик қилган. 2-ўринни АҚШ (13 очко), 3-ўринни Европа терма жамоаси (13 очко), 4-ўринни Россия (8 очко), 5-ўринни Ҳиндистон (5 очко) ва 6-ўринни “қолган дунё” (4 очко) эгаллаган.  

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 180 минг долларни ташкил қилган. 

Аввалроқ амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ўзи ташкил этган ва онлайн режимида ўтган Magnus Carlsen Invitational супертурнири ғолиби бўлгани маълум қилинганди. Норвегиялик спортчи финалда америкалик Хикара Накамурани 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб эта олган.

Мавзуга оид