Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда франциялик олима 5 йилга қамалди
Январда Эрон адлия органлари Фариба Одилҳадан жосуслик бўйича айбловни олиб ташлаганди. Эронда жосуслик учун ўлим жазоси берилади.
Эронда Франция ва Эрон фуқароси Фариба Одилҳа беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Теҳрон суди уни "миллий хавфсизликка қарши фитна"да айбдор деб топди. Бу ҳақда унинг адвокати Саид Дегхон маълум қилди.
"Ислом Республикасига қарши тарғибот"да айбланган Париж политехник тадқиқотлар институтининг антрополог-олими эса бир йилга озодликдан маҳрум этилди.
Одилҳа ва унинг ҳамкасби, франциялик социолог Ролан Маршаль Теҳронда ўтган йилнинг июнида қўлга олинганди. Фариба Одилҳа икки мамлакат Эрон ва Франция фуқаролигига эга. Эрон икки фуқароликни тан олмайди.
Январда Эрон адлия органлари Одилҳадан жосуслик бўйича айбловни олиб ташлаганди. Эронда жосуслик учун ўлим жазоси берилади.
Ролан Маршаль март ойида озодликка чиқарилган ва Францияга қайтган. Эрон томонининг маълум қилишича, у маҳбусларни алмаштириш доирасида озод этилган.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026