Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда 30 йил ичида илк бор 6 эгиз чақалоқ дунёга келди
Францияда 30 йил ичида илк бор 6 эгиз чақалоқ дунёга келди. 5 қиз ва бир ўғил чақалоқ Страсбург шаҳридаги шифохоналардан бирида туғилган.
Бу ҳақда RTL радиостанцияси хабар берди.
Оғирлиги 630 граммдан 730 граммгача келувчи эгизаклар ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасида кесарча кесиш ёрдамида туғдириб олинган. Чақалоқларнинг онасида бунгача 2 нафар фарзанд бўлган.
Чақалоқларнинг дунёга келишларига ёрдам бериш учун 30 нафар мутахассисдан иборат жамоа жалб қилинган. Янги “меҳмонлар” неонатал жонлантириш бўлимига жойлаштирилганлар, улар шифохонада яна бир неча ой қолишларига тўғри келади.
6 эгиз чақалоқнинг туғилиши дунёда ўртача 4,7 млрд туғруқдан бирига тўғри келувчи кам учровчи ҳодиса ҳисобланади. Таъкидланишича, Францияда бундай эгизаклар 1989 йилда Парижда дунёга келган.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026