Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг айрим йўлларидаги бетон плиталар Сардобага олиб кетилмоқда
Шу кунларда Олмалиқ шаҳрига Тошкентдан кириб келаверишдаги 300 метр автомобиль йўли ўртасидаги бетон тўсиқлар олиб ташланиб, ўрнига баландлиги 30 см, эни 3 метрли бетон плиталар ётқизилмоқда.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Маълум бўлишича, олиб ташланаётган бетон плиталар Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги қурилиш ишларида фойдаланилади.
Бу ҳақда ушбу ишларни амалга ошираётган корхона – «Йўллардан фойдаланиш» УК вакили Д.Мирзакимовга иқтибос келтирган ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, Пискент тумани «Намуна» МФЙ ҳудудидаги мазкур ишларнинг буюртмачиси – Тошкент вилояти «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси бўлиб, қурилиш қиймати 783 миллион сўмни ташкил этади.
«Вазирлар Маҳкамасининг 32-сонли баённомаси ижроси бўйича амалга оширилаётган мазкур ишлар доирасида 300 метр йўлнинг ҳар икки томонига жами 16та темир бетон устунлари ҳам ўрнатилиб, ёритиш чироқлари билан таъминланади», – дейилади хабарда.
Аввалроқ, 1 май куни «Сардоба» сув омбори тўғони бузилгач, Тошкент шаҳри кўчаларида ЙХҲБ томонидан карантин вақтида йўлларни тўсиш учун фойдаланилган 2,4 мингдан ортиқ бетон блоклар 2 майга ўтар кечаси Сирдарё вилоятига ташилгани маълум бўлган эди.
«Дамбани тўсиш учун. 120та катта-катта юк машиналари кечаси билан ташиди», – деганди пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Мавзуга оид
08:36 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида экология бўлими бошлиғи ушланди
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
11:46 / 26.01.2026