Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия ва Беларусдан бошқа барча қўшнилари билан чегараларни очади
Ҳукумат қабул қилган қарор лойиҳасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилган.
Украина ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Молдова ва Евроиттифоқ чегарасидаги фаолияти тўхтатилган 66та халқаро ўтказиш пунктларини очиш тўғрисида қарор қабул қилди.
"Вазирлар маҳкамаси Россия ва Беларусь чегараларидан ташқари барча халқаро ўтказиш пунктларини очмоқда", - деб маълум қилди олий рада депутати Алексей Гончаренко Telegram-каналида.
Мураккаб эпидемиологик вазият икки қўшни давлат билан чегараларни очмасликка сабаб сифатида кўрсатилди.
Ҳукумат қабул қилган қарор лойиҳасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилган. Украина май ойи бошларида Польша билан чегарадаги "Шегини" ўтказиш пунктини очганди.
Киев 7 апрелда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида чегарадаги барча пиёда ўтиш пунктларини ёпган, аммо 230та халқаро транспорт ўтказиш пунктидан 19тасининг фаолиятини сақлаб қолганди. Кейинроқ Молдова, Польша ва Руминия билан чегаралардаги яна 10та пункт ёпилганди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
20:15 / 10.07.2026
Лвивда оломон ҳарбий комиссариат автомобилини ағдариб ташлади
15:45 / 10.07.2026