Ўзбекистон | 22:37 / 21.05.2020
21037
1 дақиқада ўқилади

12-20 май кунлари Москвадан 800га яқин Ўзбекистон фуқароси олиб келинди

12, 18 ва 20 май кунлари ташкил этилган чартер рейсларда Москва шаҳридан 800 нафарга яқин ўзбекистонлик ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси Kun.uz’га маълум қилди.

Хабар қилинишича, ушбу чартер рейслар орқали республикага биринчи навбатда кексалар, оғир беморлар, ҳомиладор (7 ойликкача) ва ёш болали аёллар, имконияти чекланган фуқаролар олиб келинган. Бундан ташқари, оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ҳам имконият тақдим этилган.

Ушбу рейсларда ватанга қайтарилган ўзбекистонликларнинг барчаси Республика махсус комиссияси томонидан қатъий белгиланган тартибда 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Фото: Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси

Эслатиб ўтамиз, 13 ва 19 май кунлари Санкт-Петербург, 16 майда Ростов-Дон, 17 майда Қозон шаҳарларидан чартер рейслар амалга оширилиши хабар қилинганди. 23 май куни Новосибирскка парвоз ташкил этилиши кутилмоқда.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид