17:49 / 12.05.2020
147346
24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон 11-24 май кунлари давомида 12та рейс орқали хориждаги фуқароларини эвакуация қилади. Бу ҳақда Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов маълум қилди.

АОКАда ўтказилган брифингда хорижий мамлакатлардан фуқароларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар фуқароларни хориждан олиб келиш жадвали ҳам тайёрлангани маълум қилинди. 

Рейслар жадвали: 

13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент  7:40
14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент 12:00
16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент 11:00
17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент 11:00
18 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
20 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент 14:00
23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент 13:00
24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади. 

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. 

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top