Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзавтосаноат» Асакада «Asaka Сity» қуради
Асака туманида «Ўзавтосаноат» томонидан 71та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.
Йиғилиш давомида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Давлат раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида гапирган.
«Ўзавтосаноат» компанияси томонидан уч йил ичида Асака туманида уй-жойга муҳтож ўз ходимлари ва аҳоли учун 4631та квартирага эга бўлган 71та кўп қаватли уйлар барпо этилади.
«Asaka Сity» деб номланган бу лойиҳада 320 ўринли иккита боғча, бир ярим минг ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, истироҳат боғи 10 минг квадрат метр майдонда савдо мажмуаси қурилади», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан аввалроқ президент уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819та оилага субсидия ажратиш зарурлиги ҳақида гапиргани хабар қилинганди.