Жаҳон | 18:37 / 26.05.2020
9951
1 дақиқада ўқилади

КХШТ мамлакатлари Тожикистонда йирик миқёсда ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда

КХШТ бош котибининг сўзларига кўра, ташкилот тожик-афғон чегарасида террорчи гуруҳлар ва ИШИДнинг фаоллашганини кузатмоқда. 

Фото: Амир Исаев

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари 2021 йилда тожик-афғон чегарасидаги низоларни барқарорлаштиришдаги саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун Тожикистонда йирик миқёсда машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась маълум қилди.

"Келгуси йилда Тожикистон ҳудудида КХШТ коллектив кучлари иштирокида чегараолди низоси чоғидаги ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун йирик машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқдамиз", - деди у.

КХШТ бош котибининг сўзларига кўра, ташкилот тожик-афғон чегарасида террорчи гуруҳлар ва ИШИДнинг фаоллашганини кузатмоқда. 

КХШТга 1992 йил 15 майда Тошкентда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган.

1993 йилда КХШТга Озарбойжон, Беларусь ва Грузия қўшилган. Кейинчалик Озарбойжон, Грузия ва Ўзбекистон ташкилотдан чиқиб кетган.

Мавзуга оид