Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
Британиянинг Олтон шаҳарчасида сайёранинг айни вақтда энг кекса эркаги ҳисобланган Боб Уэйтон 112 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Уэйтон оиласига таяниб Press Association ахборот агентлиги хабар берди.
29 март куни қария 112 ёшини қаршилаганди. Бироқ у пандемия сабабли таваллуд куни нишонланишини бекор қилишига тўғри келган. У ижтимоий масофа қоидалари сабабли дунёнинг энг кекса эркаги деб тан олиниш учун Гиннесс рекордлар китоби расмий вакили билан учраша олмаган. Бунинг ўрнига Уэйтон яшаган қариялар уйи ходимлари унга болохонадан “Туғилган кунинг билан” қўшиғини куйлаб, хавфсиз масофадан Гиннесс рекордлар китоби сертификатини топширишган. Таъкидланишича, қариянинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.
Уэйтонга энг кекса қария номи 23 февралда 113 ёшига тўлишига 10 кун қолганда вафот этган япониялик Титэцу Ватанабэдан ўтган эди.
Уэйтон Британияга кўчиб ўтишдан аввал Канада ва Тайванда яшаган. У ўз вақтида безгакка чалинган ва бир нечта жарроҳлик операцияларини бошдан ўтказган.
Мутахассислиги бўйича муҳандис бўлган қария Иккинчи жаҳон уруши вақтида Британия империяси учун самолётлар ишлаб чиқарган заводда ишлаган. У ҳаётининг охирги йиллари ўйинчоқ тегирмонлар ясаб, уларни тахминан 50 доллардан сотган ва тушган пулларни хайрия мақсадларига берган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, эндиликда сайёранинг энг кекса эркаги номи бразилиялик Олимпио Мартинс Пиресга ўтади. 24 августда у 112 ёшга тўлади.
Айни вақтда дунёнинг энг кекса одами ва аёли япониялик Канэ Танака ҳисобланиб, у 117 ёшда.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024