Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ер ресурслари ва тупроқ унумдорлигига алоқадор қарор имзолайди
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Президентнинг “Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача давр мобайнида суғориладиган ва лалмикор ерлар ҳамда яйлов ҳудудлари тупроқларининг унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш концепцияси”;
Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача давр мобайнида суғориладиган ва лалмикор ерлар ҳамда яйлов ҳудудлари тупроқларининг унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Мақсадли дастур” тасдиқланади.
Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон тупроқ қопламларининг хилма-хиллиги ва трансформациясини ўрганиш, тупроқларнинг физикавий, кимёвий, агрокимёвий ва мелиоратив-экологик ҳолати аниқлаш ҳамда унумдорлик даражасини баҳолаш, турли масштабли тупроқ карталари ва картограммаларини тузиш, тупроқ мониторингини юритиш, тупроқ эрозияси ва деградациясининг олдини олиш, турли тупроқ-иқлим шароитларига мос ҳолда қишлоқ хўжалик экинларига органик, минерал ва ноанъанавий ўғитлар қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатларини ишлаб чиқиш бўйича масъул давлат илмий муассасаси сифатида белгиланади.
Белгилаб қўйилишича, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўлиқ, ҳудудлардаги бўлинмалари ходимлари ҳар бир бўлинмада 4 штат бирлигининг меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Давергеодезкадастр қўмитаси:
жорий йил якунига қадар мавжуд хариталардан фойдаланган ҳолда барча ерларни, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларининг дала-контурлари, чегараси, майдони ва ер тури тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини яратади ва уни 2021 йил якунига қадар тўлиқ янгилайди;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси билан биргаликда жаҳон тажрибаларини ўрганган ҳолда тупроқларни экологик баҳолаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимли равишда шаҳар ва шаҳар атрофидан чиқаётган озиқ-овқат, хўжалик, чорва ҳамда бошқа органик чиқиндиларни тўплаш ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда органик ўғитлар ишлаб чиқади ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб беради;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давергеодезкадастр қўмитасининг тупроқларни гумус билан таъминланганлик даражаси асосидаги хулосаларига асосан органик ўғитларни табақалаштириб қўллашни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқларининг унумдорлигини оширишда қўлланиладиган ноанъанавий ўғитлар (бентонит, глауканит ва бошқалар)нинг кон захиралари тўғрисида маълумотларни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давергеодезкадастр қўмитасига тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мавжуд чорвачилик комплексларида чорва моллари шартли бош сони ва улардан чиқадиган чиқинди (гўнг)дан ҳосил бўладиган маҳаллий ўғитлар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давергеодезкадастр қўмитасига ҳар йили III чоракнинг биринчи ўн кунлигигача тақдим қилинишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни режалаштиришда Давергеодезкадастр қўмитаси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг ерларни бонитет балли ва тупроқ хосса-хусусиятлари бўйича хулосаларини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давергеодезкадастр қўмитаси билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемалари ва экинларни агроэкологик зоналаштириш принципларидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиришни ҳар бир тупроқ-иқлим шароитига мос самарадор тизимларини ишлаб чиқиб, амалиётда қўллайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси биргаликда тупроқ унумдорлигини оширган ёки камайтирган ердан фойдаланувчиларни “рағбатлантириш” ёки “жавобгарлик чораларини кучайтириш”, шунингдек, тупроқ экологиясига етказилган зарарни “Ифлослантирувчи тўлайди” принципида ундириш механизмини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, “БМКБ-Агромаш” АЖ Давергеодезкадастр қўмитаси билан биргаликда ҳудудларни масофадан зондлаш, ақлли ва рақамли деҳқончилик, экинларнинг ташқи кўринишини сканерлаш, кам ишлов бериш (No till, Mini till), ресурстежамкор технологиялар асосида тупроқ унумдорлигини барқарорлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларидан салмоқли, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқишга қаратилган замонавий тизимларни ишлаб чиқади.
Давергеодезкадастр қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган замонавий технологияларни ишлаб чиқиш учун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтида “Инновацион технопарк” ва консультатив марказ (Extension center) ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
22:57 / 08.03.2026