Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда бир суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 983та янги ҳолат қайд этилди
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған карантин чекловлари енгиллаштирилишини эълон қилган. Жумладан, 1 июндан мамлакатда шаҳарларо сафарларга чеклов бекор қилинади, кафе ва музейлар очилади.
Туркияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони бир суткада 983тага ошди, 26 киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилди.
"Бугун 983та янги ҳолат аниқланди, жами касаллик юқтирганлар сони - 163 103. Бугун 26 бемор вафот этди, барча вафот этганлар сони - 4515. Бугун 1021 бемор соғайди, жами - 126 984", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған карантин чекловлари енгиллаштирилишини эълон қилган. Жумладан, 1 июндан мамлакатда шаҳарларо сафарларга чеклов бекор қилинади, кафе ва музейлар очилади. Шунингдек, хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда пляжлар, қўриқхоналар ва боғларга ташриф буюришга рухсат берилади.
Кеча Туркияда коронавирус пандемияси сабабли ёпилган масжидлар қайта очилди.
Мавзуга оид
18:32
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026