Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ресторан, музей ва бозорлар очилди
Бундан ташқари, мамлакат ичидаги авиарейсларга ҳам рухсат берилди.
Туркия SARS-CoV-2 тарқалишига қарши курашиш доирасида жорий этилган карантин чораларини юмшатишга киришди. 1 июндан мамлакатдаги ресторан, музей, кутубхона ва бозорлар ниқоб тақиш ва ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда яна мижозларни қабул қила бошлади.
Истанбулдаги дунёга машҳур Лалели бозори беш юз йилдан ортиқ тарихи давомида биринчи марта узоқ вақт ёпиқ турди. Пандемиягача кунига 150 мингга яқин киши ташриф буюрган бозор 23 мартда ёпилганди.
Шунингдек, парк ва пляжлар ҳам очилди. Аммо барлар ва тунги клублар ҳозирча ёпиқ туради.
Бундан ташқари, мамлакат ичидаги авиарейсларга ҳам рухсат берилди. Йўловчилар самолётга чиқишдан олдин махсус мобиль илова орқали соғлом эканликлари тўғрисида код олишлари керак бўлади. Бошқа мамлакатларга парвозлар 10 июндан кейин амалга оширилиши кутилмоқда.
Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 163,9 мингдан ошган, 4540 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:08
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026