Жаҳон | 21:04 / 02.06.2020
6017
1 дақиқада ўқилади

31 давлатда 100дан кўпроқ журналист коронавирус қурбони бўлди

Охирги 3 ой ичида, яъни 1 мартдан 31 майгача 31 та давлатда камида 127 журналист қоронавирусдан вафот этди. Улардан учдан икки қисми ўз касб вазифаларини бажариш вақтида турли сабаблар, жумладан ҳимоя воситалари етишмагани туфайли коронавирусга чалинганлар.  

Журналистлар орасида коронавирусдан энг кўп ўлим Лотин Америкасида қайд қилинган: Перуда – 15 киши, Бразилия ва Мексикада – 13 кишидан. Бундан мустақил журналистик ассоциация Press Emblem Campaign статистикаси дарак бермоқда.

Май ойининг ўзида коронавирусдан 72 журналист вафот этган. 

“ОАВ ходимлари янги вирусга қарши курашда муҳим роль ўйнайдилар. Улар коронавирус тарқалиши ҳақида ахборот беришлари керак. Улардан баъзилари ўз ишларини бажариш вақтида зарурий ҳимоя воситалари етишмагани сабабли вафот этганлар”, деб айтган ассоциация бош котиби Блейз Лемпен.

Шу билан бирга, таъкидланишича, журналистлар орасида коронавирусдан ўлим ҳолатлари анча кўпроқ бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид