Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг янги босқичи “Хавфсиз саёҳат қилинг!” тамойилига асосланади
Бу ҳақда “Тикланиш сари йўл” мавзусида бўлиб ўтган халқаро онлайн-конференцияда маълум қилинди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг янги босқичи “Хавфсиз саёҳат қилинг!” тамойилига асосланади.
Бу ёндошувнинг асосий мақсади – мамлакатда туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш ва қайта тиклаш, санитария-гигиена стандартларини яхшилаш ва туризмни ташкил этишнинг янги талабларига мослашиш бўлади.
Бугунги кунда юзага келган инқирозни енгиб ўтиш учун қуйидаги чоралар кўрилади:
* даромад солиғи ва мулк солиғи ставкаларини 2020 йил 31 декабргача 50 фоизга пасайтириш;
* қўшилган қиймат солиғини 10 фоизга камайтириш;
* дезинфекциялаш воситалари ва туризм инфратузилмаси учун контактсиз ускуналар га бож имтиёзлари бериш;
* кўрилган зарарлар миқдорини чекламаган ҳолда 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича ўтказиш ҳуқуқини бериш;
* туристик солиқни ҳисоблаш ва тўлашни 2021 йил 1 январгача тўхтатиб туриш;
* жойлаштириш воситалари қурилиши учун илгари берилган ссудалар бўйича асосий қарзни узайтириш (18 ойдан 24 ойгача);
* 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз кредитлар бериш:
* 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда туроператорларга;
* ҳар бир ётоқ жой учун беш баравар миқдорида базали ҳисоблаш қиймати;
* жойлаштириш воситалари қурилиши учун берилган кредит бўйича фоиз ставкаларини (10 фоизгача) субсидиялаш, янги санитария-гигиена стандартларига мувофиқлаштириш ва айланма маблағларни тўлдириш амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026