Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги GTL заводи 2021 йилдан синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришни бошлайди
Тўлиқ лойиҳалаш қувватига эришгач, заводда йилига 3,6 миллиард кубометр табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.
Жорий йилнинг 31 май куни Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг қурилиш майдонида Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов раҳбарлигида Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилиш давомида GTL инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, қурилиш-монтаж ишлар бажарилиши, заводнинг бир қатор ускуна ва технологик қурилмаларнинг ишга тушириш-созлаш олди ишлар бажарилиши жараёнлари ҳамда заводни ишга тушириш ва эксплуатация қиладиган персонални тайёрлашга алоҳида эътибор берилди.
Билдирилишича, Қашқадарё вилоятидаги Шўртан газ-кимё мажмуаси негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишга туширилиши билан Ўзбекистонга авиакеросин ва дизел ёқилғисининг импорти сезиларли даражада қисқаради. 2021 йилда GTL заводи тўлиқ лойиҳа қувватига босқичма-босқич чиқиши билан бирга, унда табиий газдан синтетик дизел ёқилғиси, авиакеросин, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши бошланади.
Тўлиқ лойиҳалаш қувватига эришгач, заводда йилига 3,6 миллиард кубометр табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизел ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.
Қурилиш майдонига 958 та асосий технологик ускуналар жамланмаси етказиб берилган бўлиб, шундан умумий оғирлиги 35 минг тоннадан ортиқ бўлган 700 га яқин жамланма заводнинг технологик қисмида ўрнатилган.
Заводни ишлатиш мақсадида бутун республикадан мутахассислар танлаб олинди. Улар Шўртан газ-кимё мажмуаси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш ўқиш курсларини, шунингдек, Устюрт газ-кимё мажмуаси ва Қатардаги шунга ўхшаш Oryx GTL заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026