Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасидан молиявий назорат тизимини ислоҳ қилишда ёрдам сўраган – Тимур Ишметов
Молия вазири Тимур Ишметовнинг айтишича, Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасидан молиявий назорат тизимини ислоҳ қилишда ёрдам сўраган. Айни пайтда бирламчи ишлар бошланган.
У бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот муҳокамаси чоғида маълум қилди.
“Ҳозирги пайтда Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасидан Ўзбекистондаги молиявий назорат тизимини ислоҳ қилишда ёрдам беришини илтимос қилганмиз. Айни пайтда техник кўмак кўрсатилиб, бирламчи ишлар бошланди. Қисқа муддатларда давлат молиясини назорат қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилади.
Унга кўра авваламбор ҳар битта вазирликда бундан буёғига ички аудит департаменти фаолиятини қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун молия вазирлиги қошида айнан ички аудит департаментларининг методологиясини ишлаб чиқиш, уларга ёрдам бериш, шу фаолиятни қандай тўғри ташкил этиш бўйича молия вазирлигида методология департаменти ташкил этилади. Уларга ўргатмасдан туриб янги ташкил этилган бўлимларнинг тўғри ишлашини таъминлаш қийин”, дея Тимур Ишметовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Молия вазирининг таъкидлашича, вазирлик қошидаги молиявий назорат департаментининг фаолияти ҳам қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
08:20 / 18.10.2024