Жаҳон | 22:26 / 08.06.2020
2920
1 дақиқада ўқилади

BP 2020 йил охиригача 10 минг ишчисини бўшатади

Компания ўтган ойда топ-менежерлар сонини икки бараварга – 250тадан 120тага камайтирмоқчи эканлигини маълум қилганди.

Британиянинг BP Plc нефть компанияси коронавирус пандемияси ва нефть нархларининг пасайиши шароитида харажатларни камайтириш учун 10 минг иш ўрнини қисқартиради. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар берди.

Компаниянинг бош ижрочи директори Бернард Луни ходимларга қилган мурожаатида компания пандемия сабабли топаётганига нисбатан "анча кўп" харажат қилаётганини таъкидлади.

BP март ойида уч ой давомида иш ўринларини қисқартирмаслигини эълон қилганди. Ушбу муддат якунига етгач, компания йил охиригача 70 минг ходимининг 15 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда.

Лунининг сўзларига кўра, қисқартиришлар асосан компаниянинг офисдаги ходимларига тааллуқли бўлади.

Компания ўтган ойда топ-менежерлар сонини икки бараварга – 250тадан 120тага камайтирмоқчи эканлигини маълум қилганди.

Луни шунингдек, компания янада кўпроқ қисқартиришларни амалга оширишга тўғри келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид