Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида яна комендантлик соати киритилди
Саудия Арабистонининг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри - Жиддада коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани сабабли яна масжидлар ёпилиб, комендантлик соати киритилди.
Подшоҳликнинг соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинишича, ушбу чекловлар камида 2 ҳафта - 21 июнгача амал қилади.
“Эпидемиологик вазиятни ўрганиб ва шифохоналарнинг интенсив даволаш бўлимлари юқори даражада юкланганли сабабли Жиддада кейинги икки ҳафта давомида қатъий чоралар қабул қилишга қарор қилинди”, дейилган вазирликда.
Бу эса яқиндагина очилган масжидлар яна ёпилиши, кафе ва ресторанлар фақат буюртмани етказишга ишлашини англатади. Шунингдек, 5 кишидан кўп бўлиб тўпланишга рухсат берилмайди. Комендантлик соати доирасида уйдан соат 15дан бошлаб кейинги кун соат 6гача чиқиш тақиқланади.
Бу чоралар мамлакат бўйлаб сафарларга таъсир кўрсатмаган. Бироқ аҳолидан ва мамлакатга ташриф буюрганлардан оралиқ масофани сақлаш ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш талаб қилинмоқда. Хорижлик қоидабузарлар депортация қилиниши ва подшоҳликка кириш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиниши мумкин.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, мамлакат раҳбарияти жорий йилда июль охирига тўғри келаётган ҳаж амалининг ўтказилиши бўйича ҳали бир қарорга келмади.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошди.
Саудия Арабистонида Рамазон ойи тугаши ва Рамазон ҳайити муносабати билан карантин чекловлари енгиллаштирила бошланганди. Бироқ Жиддада касалланганлар сони кескин ошгани сабабли ҳозирча ушбу шаҳарнинг ўзида чекловларни қайтаришга қарор қилинган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026