Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада рекорд миқдордаги кокаин мусодара қилинди
Мусодара қилинган кокаин партияси қиймати 3 миллиард злотий (750 миллион доллар)ни ташкил этади.
Польшада уч тонна кокаин мусодара қилинди, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Матеуш Моравецкий.
"Марказий полиция бюроси, чегара хизмати иштирокида ўтказилган операция натижасида Польша тарихидаги энг йирик кокаин партияси контрабандасининг олдини олишга эришилди", - деди Моравецкий.
Унинг сўзларига кўра, гап қиймати 3 миллиард злотий (750 миллион доллар) бўлган кокаин партияси ҳақида бормоқда.
"Бу партия миллион дозага бўлиниши мумкин эди. Ҳар бир доза ортида инсон тақдири турибди", - деди Польша бош вазири.
Унинг маълумот беришича, кокаин партияси Эквадор Ҳамбургга, у ердан эса Польшага келтирилган.
"Ушбу кокаиннинг бир қисми Скандинавияга ва яна қайтадан Германияга юборилиши керак бўлган", - деди Моравецкий.